1 511
Анхель Лопес: "Термиздаги стадионда реконструкция ишлари якунлангач, мухлисларимиз қаршисида ўйнашимиз мумкин"
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдирди.
"Биринчи ва иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик. Гол ўтказиб юборганимизга қарамасдан, майдоннинг иккинчи ярмида фаол ҳаракат қилдик. Йигитлар билан фахрланаман. Улар максимал ҳаракат қилишди", – дейди Анхель Лопес.
- Бугунги рақибингиз – "Навбаҳор" жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?
- "Навбаҳор" Ўзбекистонда жуда кучли таркибга эга жамоалардан бири ҳисобланади. Ҳужумда кескинликлар ҳосил қилишди. Бизда мавсум олдидан тайёргарлик учун вақт кам эди. Қадам ва қадам олдинга интилиб борамиз.
- Олдингизга қўйилган мақсад ва вазифалар нималардан иборат?
- Мақсадимиз – Суперлигада қолган жамоаларга қаршилик кўрсатиш ва муносиб иштирок этиш. Босқичма-босқич юқорига интилиб борамиз.
- Ўзбекистон Суперлигасининг илк туридан сўнг қандай хулосалар чиқардингиз?
- Мен кўплаб чемпионатларни кўрганман. Ўзбекистон Суперлигаси кучсиз эмас. Клублар ўзига яраша кучли. Термизда ўйнашни истардик. У ерда кўплаб мухлисларимиз бор. Ўйлайманки, стадионимиздаги реконструкция ишлари якунлангач, ишқибозларимиз кўз ўнгида тўп тепамиз.
Анхель Лопес, Суперлига, Сурхон бош мураббийи, Навбаҳор “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?