
"Челси" хўжайини Роман Абрамович 31 майгача Лондон клубини сотиши керак. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, акс ҳолда "аристократлар"нинг лицензияси узайтирилмайди ва жамоанинг фаолияти сўроқ остида қолади.
Шу билан бирга, россиялик тадбиркор “Челси”ни сотишдан фойда кўра олмайди. Бу жорий қилинган санкцияларнинг шартларидан биридир.
Маълумот учун, 55 ёшли Абрамович 2003 йилдан бери «Челси»га эгалик қилади. У клубни сотишдан тахминан 3 миллиард фунт ишлаб олмоқчи эди.
Челси КлубиРоман АбрамовичЛондон КлубиБритания ҲукуматиСпорт ХабарлариСанкциялар Шартлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар