00:23 / 16.03.2022
1 350

«Банияс»ни мағлуб этган "Насаф" «Сўғдиёна»ни ОФК кубоги гуруҳ босқичига олиб чиқди

«Банияс»ни мағлуб этган "Насаф" «Сўғдиёна»ни ОФК кубоги гуруҳ босқичига олиб чиқди
"Насаф" ОЧЛ саралашида БААнинг "Банияс" жамоасини мағлуб этди ва гуруҳ босқичига йўл олди. Шу орқали ўтган мавсум Суперлигада 2-ўринни қўлга киритган "Сўғдиёна" жамоаси ОФК Кубоги гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди.

24-30 июнь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳри "E" гуруҳи ўйинларига мезбонлик қилади.

Унда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Тожикистоннинг ЦСКА, Туркманистоннинг "Олтин Асир" ва Қирғизистоннинг "Нефтчи" жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Қайд этиш керак, "Сўғдиёна" ўз тарихида илк марта халқаро турнирда иштирок этадиган бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Банияс»ни мағлуб этган "Насаф" «Сўғдиёна»ни ОФК кубоги гуруҳ босқичига олиб чиқди