
Украинадаги уруш йигирма кундан бери давом этмоқда. 15 март куни эрталаб Россия қўшинлари Киевга зарбалар берди — снарядлар Подольский ва Святошинский туманларидаги бир нечта турар жой биноларига тушди. Шаҳар маъмурияти уч киши ҳалок бўлгани ва 30 киши яраланганини маълум қилди.
Мариуполдаги вазият ҳамон ҳалокатли: шаҳар мэрининг маслаҳатчиси Петр Андрюшенкога кўра, қурбонлар сони 20 мингга яқин бўлиши мумкин. Шу билан бирга 15 март куни шаҳардан гуманитар йўлак орқали 20 минг киши эвакуация қилинган. Meduza куннинг асосий фотосуратларини тақдим қилди.

Киев осмонида Россия дронини уриб туширмоқчи бўлган Украина ҳаво мудофааси ўқларининг излари.
Фото: Reuters

Киевнинг Подольский туманидаги тўққиз қаватли турар жой биносига снаряд келиб тушди.
Фото: AFP

Киевда снаряддан вайрон бўлган турар жой биноси ёнида ўт ўчириш ходими аёлни тинчлантирмоқа. Украина матбуотига кўра, Россия ҳарбийлари Киевнинг Подольский ва Святошинский туманларидаги учта кўп қаватли уйга ҳужум қилган. Уч киши ҳалок бўлган.
Фото: AFP

Бу Володя — Киевдаги уйига ҳужум қилинганда у қочишга муваффақ бўлди.
Фото: Reuters

Киевдаги «Лукяновская» метро бекати яқинига ракета ҳужумларидан сўнг кўнгиллилар вайроналарни тозалашда ёрдам бермоқда.
Фото: LA Times

Николаев туғуруқхонасининг подвалида она янги туғилган чақалоғи билан.
Фото: AFP

Ота-оналари ташлаб кетган чақалоқлар. 3-сонли касалхона. Мариупол
Фото: AP Photo

Украина ҳарбийлари ва кўнгиллилар Мариуполдаги 3-сонли касалхона ўққа тутилган пайтда ярадорларга ёрдам бермоқда.
Фото: AP Photo

Николаевда ярадор украиналик аскарни қуёшдан ҳимоя қилиш учун деразага парда тутаётган касалхона ходими.
Фото: Reuters

Львовдаги черковда украиналик аскарларнинг дафн маросимини ўтказаётган курсантлар.
Фото: AP Photo “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар