Жалолиддин Машариповнинг супер голи жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Жалолиддин Машариповнинг супер голи жамоасига ғалаба келтирди (видео)
Саудия Арабистони чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал Фейха" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов учрашувни асосий таркибда бошлади. Жалолиддин 74-дақиқада жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ўз номига гол ёздириб қўйди. Беллашувга қўшиб берилган дақиқаларда ҳамюртимиз захирга олинди.

Маълумот учун, "Ал-Насср" ушбу ғалабадан кеийн очколар сонини 48 тага етказиб, вақтинча иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар