Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (9-0, 9 КО) 18 март, жума куни Дубайдаги жанг кечасида рингга кўтарилади.
Probellum Dubai мусобақасида ўзбекистонлик боксчига польшалик Камил Соколовски (11-24-2, 4 КО) рақиблик қилади.
Боксчилар жангдан олдин тарозидан ўтди. Жалолов 116 кг тош босган бўлса, Соколовски эса 109 кг чиқди.
Жанг Тошкент вақти билан 20:00 дан кейин бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.
Жалолов профессионал боксдаги бундан аввалги жангини декабрь ойида колумбиялик Хулио Цезарь Калименога қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонганди. Камил Соколовскининг сўнгги жанги 2022 йил 5 февраль куни швециялик Отто Валлинга қарши бўлиб ўтган. Польшалик боксчи рақибига имкониятни бой берган.
Баҳодир Жалолов, Профессионал бокс, Камил Соколовски, Probellum Dubai “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин