Ён қўшнимиз – Қирғизистон терма жамоаси ҳам 25 март куни Наманган шаҳрида бошланадиган “Navruz Cup-2022” халқаро мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда.
Бош мураббий россиялик Александр Крестинин жамоаси билан ҳозирда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказяпти. У ердан эса Қирғизистон термаси юртимизга келиши режалаштирилган.
Sports.uz мухбири Қирғизистоннинг тайёргарлиги, юртимиздаги мусобақадан мақсади ва яна бошқа саволларга жавоб олиш илинжида айни пайтда Туркияда бўлиб турган бош мураббий Александр Крестинин билан боғланди.
- Александр Сергеевич, Намангандаги турнирда иштирок этиш Қирғизистон терма жамоаси учун нимадир беришига ишонасизми?
- Намангандаги турнир Қирғизистон терма жамоаси учун Осиё Кубоги-2023 олдидан ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради. Бу мусобақадаги ўйинларни назорат беллашуви сифатида қабул қилиш мумкин. Ўз навбатида ФИФА кунлари муносабати билан мана шундай имкониятдан фойдаланмасак бўлмасди. Фурсатдан фойдаланиб, терма жамоамизни мини мусобақага таклиф қилгани учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдириб қоламан. Бўлажак ўйинлар бизнинг жамоа учун жуда муҳим аҳамият касб этади.
- Тайёргарлик ишлари қандай кетяпти? Мениинг билишимча, Туркияда шуғулланяпсизлар. Ҳаммаси режа асосида кетяптими?
- Ҳа, биз Туркияда бўлиб турибмиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида, режа асосида кетмоқда. Бироқ айрим муаммолар ҳам йўқ эмас. Яна шундай камчиликлар ҳам борки, аммо бу бизга боғлиқ эмас. Чунки ФИФА кунлари 21 мартдан бошланади. Биз йиғинимизни 14 мартдан бошлаганмиз. Лекин барча футболчилар шу вақтгача ихтиёримизга келишга улгуришмаганди, аста-секин ўйинчилар ихтиёримизга етиб келмоқдалар.
- Қирғизистон терма жамоасининг Наманганда ташкил этиладиган мусобақада асосий мақсади нимадан иборат?
- Бизнинг асосий вазифамиз Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритиш. Ушбу саралаш баҳслари июнь ойида Бишкек шаҳрида ташкиллаштирилади. Намангандаги турнир эса мазкур мусобақа учун бизга ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўта беради.
- Бугунги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўзбекистон миллий термаси жуда кучли жамоа. Айтишим керакки, шу кунгача ҳам терма жамоангиз юқори даражада ҳисобланиб келган. Терма жамоа таркибидаги футболчилар ҳамда мураббийлар штаби жуда малакали ва билимли инсонлардан ташкил топган. Бу каби терма жамоаларга қарши тўп суриш биз учун жуда қизиқ ҳамда катта тажриба мактабини ўтайди. Яна шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, Намангандаги мусобақадаги иштирокимиз туфайли Осиё Кубоги олдидан ўзига яраша малакамизни ҳам ошириб оламиз.
- Терма жамоа таркибидаги барча ўйинчилар сафдами? Жароҳат олганлар йўқми?
- Ҳа, бизда бир қатор кадрлар бўйича муаммоларимиз бор. Афсуски, футболчиларимиз орасида жароҳатланган ҳамда ковид билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Биз бошқа чемпионатлардаги ўйинчиларимизни термага жалб қила олмаяпмиз. Боиси, улар бу ерга келиши биланоқ 14 кунлик карантин кутяпти. Бу ҳолат ҳаётимизнинг бир қисмига айланди, бундай вазиятда қўлимиздан ҳеч нима келмайди. Шунга қарамасдан, терма жамоамиз ҳамон ўзига яраша кучли футболчилардан ташкил топган.
- Элдор Шомуродовга қарши ўйнашни қанчалик хоҳлаяпсиз? Умуман олганда, Ўзбекистон терма жамоасидаги сиз учун энг хавфли ўйинчи ким?
- Биласизми, мен Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги қайсидир футболчини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Сизнинг термангизда ҳар доим тажрибали футболчи ва мураббийлар бўлишган. Доим уларга қарши майдонга тушиш қизиқ кечади.
- Намангандаги стадион ва у ердаги мухлислар ҳақида эшитганмисиз?
- Албатта, эшитганман. Чунки мен шу ердаман, Осиёда анчадан бери ишлаяпман. Мен илгари Намангандаги стадионда бўлганман ва унда мухлислар қаторида эдим. Аммо бунга анча бўлган. Биламанки, Наманганда футболни жуда севишади. Шу боис стадионга жуда кўплаб мухлислар ташриф буюришади. Улар ўз жамоасини жуда фаол тарзда қўллаб-қувватлашади.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди