date
views 1 598

Шомуродов Моуриньо билан муносабати аввалгидек эмаслигини тан олди

Шомуродов Моуриньо билан муносабати аввалгидек эмаслигини тан олди
«Navruz Cup-2022» турнири олдидан Ўзбекистон миллий жамоасининг Тошкентдаги йиғинига келиб қўшилган Элдор Шомуродов журналистлар билан суҳбатда «Рома»даги фаолиятига тўхталди.

- Элдор, кайфиятингиз қандай?
- Миллий жамоага келганимда кайфиятим ҳар доим аъло даражада бўлган.

- «Рома»даги ишларингиздан кўнглингиз унчалик тўлмаётган бўлса керак?
- Албатта. Кўпроқ ўйнашни хоҳлайман.

- Бунга нима тўсқинлик қилаяпти?
- Билмадим, балки ўзимни етарлича яхши кўрсата олмаётгандирман.

- Жозе Моуриньо билан муносабатингиз ёмонлашмаганми?
- Йўқ, ҳаммаси яхши. Ҳар доимгидек. Энди, жуда бошидагидек эмас-ку, лекин яхши.

- Режангизда кейинги мавсумда ҳам «Рома»да қолиш борми?
- Шартномам бор. Агар, ўйнайдиган бўлсам, қолиш ниятим бор. Лекин кўп вақтни захирада ўтказиш ниятим ҳам йўқ.

- Тэмми Абраҳамнинг Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграмоқда. Унинг «Рома»дан кетмоқчи экани сизнинг қарорингизга таъсир қила оладими?
- Бунинг аҳамияти йўқ деб ўйлайман, – дея Элдор Шомуродовнинг сўзларини келтирган Tribuna.uz мухбири.

Аввалроқ, Италия нашрлари «Рома» мавсум якунида Шомуродов билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида ёзишган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси форварди жорий мавсум А Серияда 21 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЎФА томонидан Наманганда ўтказиладиган «Navruz Cup-2022» турнири яримфиналида дастлаб, 25 март куни Қирғизистонга қарши майдонга тушса, 29 март куни Уганда ёки Тожикистон миллий жамоаси билан ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов Моуриньо билан муносабати аввалгидек эмаслигини тан олди