16:16 / 23.03.2022
1 025

УЕФА молиявий фейр-плейни бекор қилиб, унинг ўрнига янги тизимни жорий қилади

УЕФА молиявий фейр-плейни бекор қилиб, унинг ўрнига янги тизимни жорий қилади
Фото: УЕФА
УЕФА молиявий фейр-плей қоидаларини бекор қилади ва унинг ўрнига «молиявий барқарорлик қоидалари» деб номланган тизимни жорий қилади, дея хабар қилмоқда The New York Times.

Янги қоидаларга кўра, клублар сўнгги уч мавсумдаги даромадининг 70 фоиз қисмини харажатларга ишлата олади. Шу билан бирга маошлар чегараси бўлмайди. Бу тизимга ўтиш даври уч йилни ўз ичига олади.

Қайд этилишича, УЕФА президенти Александер Чеферин клублардаги табақаланишни секинлаштириш учун сўнгги беш йил давомида маошлар чегарасини жорий қилиш учун курашган. Бироқ Европа меҳнат қонунчилиги бўйича бундай амалиётнинг деярли иложи йўқ. Бундан ташқари бу қоидаларга топ-клублар қарши чиққан.

Молиявий барқарорлик қоидалари инглиз ва бошқа клублар ўртасидаги тафовутни яна-да ортиб кетишига олиб келиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Англиядан ташқарида бўлган кўплаб топ-клублар учун айтилган муддатдаги 70% даромадни сарфлаш қийинчилик туғдиради. Биринчи навбатда бу Италия ва Испания клубларига тегишли.

Ушбу қоидаларга ўрганиб олиш учун маълум вақт клубларга 90% даромадни сарфлашга рухсат этилади. Кейинги уч мавсумда бу рақам 70 фоизгача туширилади.

Мазкур қоидаларга амал қилмаган клублар турли санкция ва жарималарга учрашидан ташқари Еврокубокларда қуйи мусобақа тушириб юборилиши ёки ундан четлатилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА молиявий фейр-плейни бекор қилиб, унинг ўрнига янги тизимни жорий қилади