Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике нима сабабдан шартномани узайтирмаётганини айтди.
- "ЖЧ—2022 дан кейин жамоада ишлашим ёки кетишим ҳақида бир қарорга келганим йўқ. Федерация томонидан қўллаб-қувватлашни ҳис қиляпман, улар мени аслини олганда икки марта ишга чақирди ва бу ишга чин кўнгилдан яқинлигимни биламан, шунингдек, ўзимга бўлган ишончим юқори даражада.
Бироқ Жаҳон Чемпионатида ўз мақсадимизга эриша олмасак, шартнома тузишдан қандай маъно қолади? Ҳеч қандай. Шундай экан мусобақадан кейин кўрамиз.
Бу иш туфайли севинчдан ўзимни еттинчи осмонда ҳис қиламан, нима сабабдан келишувни узайтирмаганим эса сизлар (журналистлар) сабаб. Агар мундиалда муваффақиятсизликка учрасам, мени истеъфога чиқаришларини сўрашингизга тўғри келмайди, ўзим кетаман", - деди Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике.
Энрике 2018 йилнинг ёзида Испания терма жамоаси бош мураббийига айланганди. 2019 йилнинг июнь ойида Энрике оилавий сабаб туфайли терма жамоадан кетган. Қизи хасталик сабаб вафот этади ва Энрике 2019 йилнинг ноябрида яна терма жамоага қайтади.
Мутахассис мураббийлик фаолияти давомида «Барселона», «Сельта» ва «Рома» каби клубларда ҳам ишлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда