13:50 / 28.03.2022
1 319

Элдор Шомуродовга кўп гол урадиган рақобатчи келмоқда!

Элдор Шомуродовга кўп гол урадиган рақобатчи келмоқда!
“Рома” ёзги трансферлар вақтида “Реймс” ҳужумчиси Уго Экитикени трансфер қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Calciomercato сайти.
19 ёшли ҳужумчи профессионал фаолиятидаги дебют мавсумидаёқ моҳир тўпурар эканини намойиш қилиб келмоқда.

“Реймс” клуби тарбияланувчиси барча турнирларда 24 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига ўнта гол ва тўртта ассист ёздириб қўйди. Бу ёш ҳужумчи учун жуда яхши натижа ҳисобланади.

Табиийки, бу иқтидор эгаси скаутларнинг назаридан четда қолгани йўқ. “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужум чизиғини кучайтириш ва ички рақобатни ошириш учун Уго Экитикени Римга олиб келишни хоҳлаяпти.

Ҳозир “Рома”да асосий ҳужумчи вазифасини Тэмми Абрахам ва Николо Дзаньоло бажармоқда. Элдор Шомуродов, Феликс, Стефан Эл-Шаарави ва Карлес Перес асосан захирадан ўйинга тушмоқда.

Экитикенинг “Реймс” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Бу клуб ўз етакчисини 20 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин.

Моуриньо энг омадсиз футболчини “Рома”га оляпти

“Челси”га фойдаси тегмаган Чарли Мусонда келаси мавсумда “Рома”да ўйнаш имконига эга бўладиган кўринади.

Мусонда 2012 йили 15 ёшлигида “Челси”га қабул қилинган. Академияда тарбияланган. 2017 йили биринчи жамоага кирганидан кейин “Бетис”, “Селтик” ва “Витесс” клубларида ижарада ўйнашига тўғри келди.

“Челси”даги ўн йиллик фаолияти давомида ярим ҳимоячи асосий жамоада атиги еттита учрашувда майдонга тушди. Ўз даврида энг иқтидорли футболчилардан бири сифатида эътироф этилган Мусонданинг омади чопмади. У тиззасидан олган жароҳати туфайли жуда узоқ муддат - 759 кун давомида футболдан четда юришга мажбур бўлди.

Аслида бу футболчи бугунги кунда ҳеч қайси жамоага керак эмас. “Челси” мутсаддилари ҳам мавсум охирида шартномаси тугайдиган ўйинчига янги битим таклиф қилмайди. Жорий мавсумда Мусонда ўринбосарлар таркибида икки марта кўриниш берди холос.

Football Insider нашрининг хабар беришича, Жозе Моуриньо ўзи шахсан танигани учун Мусондага “Рома”дан жой бермоқчи. Табиийки, футболчи ишсиз қолмаслиги учун Моуриньонингчақириғини қабул қилиши тайин.

У “Рома”га ўтишга қарор қилди

“Бенфика” дарвозабони Миле Свилар лиссабонликлар билан янги битим бўйича келиша олмади ва “Рома” таклифини қабул қиладиган бўлди.

Рим клуби январь ойида сербиялик дарвозабон билан алоқага чиқиб, уни Италия чемпионатина таклиф қилган эди. Бу дарвозабон 2018 йили Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган пайтда унинг эътиборига тушган. Ўшанда 18 ёшли Свилер Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувда Антони Марсьялнинг 11 метрлик белгидан йўллаган зарбасини бартараф этганди.

Моуриньо бу посбонни унутмаган экан ва мана энди уни “Рома”га чорлаяпти. 22 ёшли Свилар “бўрилар” сафига ўтса, асосий дарвозабон Руй Патрисиу билан рақобатлашишига тўғри келади. Аслида Свилар Бенфика”да ҳам асосан ўринбосарлар жамоаси дарвозасини қўриқлаб келаётган эди.

Моуриньо эски танишини кутяпти

Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, пойтахт клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб мутасаддиларидан “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Пьер-Эмил Хёйбергни трансфер қилишни сўрамоқда.

26 ёшли футболчи “Тоттенхэм”да Жозе Моуриньо қўл остида ҳам тўп тепгани боис, португалиялик мутахассис унинг имкониятларини жуда яхши билади.

Хёйберг легионер сифатидаги фаолиятининг катта қисмини Бундеслигада ўтказган. У Германия чемпионатида “Аугсбург”, “Шальке” ва “Бавария” шарафини ҳимоя қилган. Англияда, дастлаб, “Саутгемптон”да ўйнаганидан кейин 2020 йилнинг ёзида “шпорлар” уни 16,6 миллион еврога сотиб олган.

Дания терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси жорий мавсумда “Тоттенхэм” сафида жами 39 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади ва трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовга кўп гол урадиган рақобатчи келмоқда!