14:18 / 28.03.2022
1 081

Карлуш Кейруш: "Мен дунёнинг энг кучли ўн мураббийидан бириман"

Карлуш Кейруш: "Мен дунёнинг энг кучли ўн мураббийидан бириман"
Миср терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ўзини дунёнинг энг яхши мураббийлари қаторига киритди. Унинг жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмаси учун дастлабки ўйинда Сенегални 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Ўйинимиз туфайли хафа бўлиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Африка чемпионларини мағлуб этдик. Иккинчи ўйинда эса бор кучимиз билан ушбу устунликни ҳимоя қиламиз.

Мен 44 йилдан бери турли мамлакатларда мураббий бўлиб ишлайман. 2000 дан ортиқ ўйин ўтказдим. Мен тўртта терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан ягона мураббийман. Шунингдек, дунёнинг энг яхши ўн нафар мураббийидан бириман
", — дейди Кейруш.

Португалиялик мутахассис иштирокида ЖАР (2002), Португалия (2010), Эрон (2014, 2018) терма жамоалари жаҳон чемпионатига йўл олишганди. Тарихдаги энг яхши натижа Карлос Альберто Паррейрага тегишли - у жаҳон чемпионатида 6 марта бош мураббий сифатида ишлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлуш Кейруш: "Мен дунёнинг энг кучли ўн мураббийидан бириман"