“Қўқон-1912” – “Металлург” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.
- Биринчи бўлимда ҳимояга катта эътибор қаратиб ўйнадик. Шу сабабли рақиб вазиятдан фойдаланди. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга максимал даражада ҳаракат қилдик. Футболда омад ҳамиша кучлиларга кулиб боқади.
Охирги машғулот жараёнларида Зоҳид Абдуллаев ва Жасур Холтўраевни жароҳати борлиги сабабли ва бугунги учрашувга 100 фоиз тайёр бўлмаганлиги учун уларни эҳтиёт қилдик. Иккинчи бўлимда ёш ҳужумчимиз Шаҳзод Неъматжоновни майдонга туширдик. Охирги пайтларда яхши меҳнат қиляпти. Келаси учрашувларда жароҳат олган футболчиларимиз таркибга қайтади ва максимал даражада ўйин кўрсатамиз.
Ихтиёр Тошпўлатов агрессив ўйнамади. Айтишим мумкинки, у кучли ва тез ўйин кўрсатди. Иккала жамоа ҳам тезкор ҳаракат қилди. Шу боис айрим ҳолларда ҳакам ўйинни тўхтатишига тўғри келди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади