20:54 / 02.04.2022
937

Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк ғалабасини "Локомотив" билан ўйинда қўлга киритди

Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк ғалабасини "Локомотив" билан ўйинда қўлга киритди
Ўзбекистон Суперлигаси 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Насаф" учрашув якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳс тақдирини захирадан майдонга тушган Суҳроб Нуруллоевнинг 59-дақиқада киритган голи ҳал этиб берди.

Шу тариқа, "аждарлар" мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди. Эндиликда қаршиликлар ҳисобида 5, "темирйўлчилар"да 3 очко бор.

"Локомотив" – "Насаф" 0:1
Гол
: Суҳроб Нуруллоев 59, 0:1

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 4.Дилшод Комилов (18.Али Абдураҳмонов, 73), 6.Алишер Салимов (20.Жалолиддин Жумабоев, 55), 7.Диёр Туропов, 11.Кахи Махарадзе (27.Ислом Рашидхонов, 64), 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 64), 19.Жером Этаме, 21.Ғуломҳайдар Гулямов ( 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 46), 44.Самуэль Опех.
Захира: 13.Рустам Нартаджиев,9.Жавоҳир Алижонов, 23.Игорь Чикризов, 37.Шерзод Файзиев.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 9.Иван Соловьёв (17.Суҳроб Нуруллоев, 46), 10.Ҳусайн Норчаев ( 99.Семир Смайлагич, 80) 18.Баҳром Абдураҳимов (20.Шаҳзод Акрамов, 80), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 65), 77.Ойбек Бозоров ( 6.Муродбек Раҳматов, 90+3), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 7.Шароф Муҳитдинов, 23.Сардор Садуллаев, 70.Аслиддин Турсунпўлатов.

Огоҳлантиришлар: Алибек Давронов ("Насаф") 66, Дилшод Саитов ("Насаф") 80, Умиджон Эргашев ("Насаф") 81, Нурмуҳаммад Тошпўлатов ("Локомотив").

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк ғалабасини "Локомотив" билан ўйинда қўлга киритди