14:49 / 03.04.2022
914

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини битта юқори вазнда камар учун ўтказади

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини битта юқори вазнда камар учун ўтказади
Хабар бериб ўтганимиздек, супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) фаолиятини давом эттираётган профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 7 май куни Сауль Альварес ва Дмитрий Бивол жанг кечасида рингга кўтарилади.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича Ғиёсов ушбу баҳсни битта юқори вазнда (66,6 кг) минтақавий чемпионлик камари учун ўтказади.

"Вазн тушириш тобора қийинлашиб бормоқда. Қолаверса, супер енгил вазн тоифасида Жош Тейлорга тегишли камарлар учун 4 та мажбурий даъвогар ва Ботир Аҳмедов ҳам бор. Ғиёсов Аҳмедов билан дўст ҳисобланади ва улар жанг қилмайди. Бу вазнда чемпионлик таҳминан 2 йил вақт олади. Вазн тушириш у учун қийинлашиб бораётганини инобатга олган ҳолда, қўшимча 7 фунт унга кучлироқ ва тезроқ бўлишига ёрдам беради. Шу жангда у ўзини қандай ҳис қилишига қараб яна қарор қабул қилинади",- дейди менежер Алик Фролов.

Шунингдек, мазкур жангга у Дмитрий Бивол билан бирга мураббий Геннадий Машянов қўл остида машғулотлар олиб бормоқда. Унга ким рақиблик қилиши ҳозирча ошкор қилинмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини битта юқори вазнда камар учун ўтказади