23:12 / 05.04.2022
1 200

ОЧЛ-2022. Бир ҳафта ичида "Пахтакор"нинг учала рақибида янги мураббийлар иш бошлади

ОЧЛ-2022. Бир ҳафта ичида "Пахтакор"нинг учала рақибида янги мураббийлар иш бошлади
7 апрель куни "Пахтакор" клуби Осиё чемпионлар лигасидаги ўз юришини бошлайди. Ўзбекистон чемпиони "Сепахон" (Эрон), "Ал Дуҳаил" (Қатар) ва "Ал Ал Таавон" (Саудия Арабистони) клубларига қарши кураш олиб боради. Қизиқарли томони шундаки охирги бир ҳафта ичида ҳар учала рақиб мураббийлар штабида янги мутахассислар иш бошлади.

Кеча, 4 апрель куни "Ал Таавон"нинг португалиялик бош мураббийи Хосе Мануэль Гомеснинг ўрнини нидерландиялик 55 ёшли Жон Ван Дер Бром эгаллади. Ван Дер Бром мураббий сифатида "Андерлехт" билан бирга Бельгия чемпиони ва Суперкубоги соҳиби бўлган. "Генк" устози сифатида Бельгия кубогини қўлга киритган. У 2021 йилнинг декабрь ойида "Генк"дан кетганидан кейин ишсиз юрганди. Фаолияти давомида "Ден Хааг", "Витесс", "АЗ Алкмаар", "Утрехт" (барчаси Нидерландия), "Андерлехт" ва "Генк" (иккаласи Бельгия) клубларини бошқарган.

25 март куни "Ал Дуҳаил" бош мураббийи португалиялик Луис Кастронинг ўрнини аргентиналик машҳур футболчи Эрнан Креспо эгаллади. Креспо мураббийлик фаолияти давомида "Модена" (Италия), "Банфильд", "Дефенса Хустисия" (иккаласи Аргентина), "Сан Паулу" (Бразилия) каби клубларни бошқарди. "Дефенса" билан 2020 йилда "Copa Sudamericana" мусобақасида ғолиб бўлди, 2021 йилда "Сан Паулу" билан Паулиста чемпионати олтин медалларини қўлга киритди.

28 март куни "Сепахон" мураббийлар штабида янги португалиялик мутахассис Луис Мартинес иш бошлади. У бош мураббий Муҳаммад Навидкияга ёрдам беради. Луис Мартинес фаолияти давомида "Спортинг", "Портимоненсе", "Брага" (барчаси Португалия), "Тоттенхэм" (Англия), "Зенит" (Россия), "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ва Саудия Арабистони миллий терма жамоаларида турли лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" 7 апрель куни 1-тур доирасида "Сепахон"га қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ-2022. Бир ҳафта ичида "Пахтакор"нинг учала рақибида янги мураббийлар иш бошлади