16:16 / 06.04.2022
923

“Сити”га қарши 2 қатор “автобус” билан ўйнаган Симеоне баҳсдан кейин нималар деди?

“Сити”га қарши 2 қатор “автобус” билан ўйнаган Симеоне баҳсдан кейин нималар деди?
Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида “Ман Сити”га учралган минимал (0:1) мағлубиятдан кейин “Атлетико” устози Диего Симеоне ўз фикрлари билан бўлишди.

Бугунги баҳс ҳақида
Қойилмақом индивидуал ҳаракатлар туфайли жуда яхши шаклланган ва муваффақиятга эришадиган ажойиб жамоага қарши жуда қийин ўйин бўлди.

Ўйинни ёпиб, қарши ҳужумга ўтмоқчи бўлдик. 1-таймда “Сити” дарвозага аниқ зарба бермаган бўлса-да, бундан чиқиб кетолмадик. 2-бўлимда эса улар голни топишди
”.

Жавоб учрашуви ҳақида
Доимо яхшироғини ўйлаб топиш лозим. Бу икки қисмдан иборат муросасиз қарама-қаршилик. “Сити”га эса фарқи йўқ, улар одатдагидек ўйнашади. Улар дунёнинг энг яхши жамоасидир, балки.

Бироқ, биз камтарлик билан қўлдан келганча курашамиз
”, дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги учрашув 13 апрелга белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Сити”га қарши 2 қатор “автобус” билан ўйнаган Симеоне баҳсдан кейин нималар деди?