
ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Сепахон" учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди.
Унда "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ва ҳимоячи Алексей Ларин иштирок этди.

Славче Войнески: - Эртага бизни муҳим ва аҳамияти юқори ўйин кутмоқда. Рақибимиз кучли, уларни ўрганишга уриндик. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба қозонишга интиламиз.
Ҳар бир жамоада мусобақа бошланишидан аваал имконниятлар тенг бўлади. Мураббийлар ўзлари ўйлаган ғояларни амалга оширишга интилишади. Енгил ўйинлар бўлмайди, чунки бу турнирда юқори савияли жамоалар жамланган. Биз ҳар бир беллашувга эътиборимизни қаратамиз. Жамоалар имкониятини бир хил баҳолайман.

Алексей Ларин: - Биз Чемпионлар Лигасида янги мавсумни бошлаяпмиз. Эрон клублари кучли жамоалар. Биз эртага ғалаба учун курашамиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар