
Карло Анчелотти "Реал"нинг "Челси" устидан қозонилган ғалабаси (3:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйинни ишончли тарзда назорат қилдик ва хавфли қарши ҳужумлар уюштирдик. Ажойиб оқшом, лекин биз фақат ярим йўлни босиб ўтганмиз.
Жамоам вазиятлар яратиш бўйича мукаммал ҳаракат қилди, Бензема эса шунчаки қойилмақом ўйин ўтказди. Биз чизиқлар орасида бўш зоналар топишга муваффақ бўлдик.
Устунлик бор, бироқ жавоб учрашуви бошқача ўтади. Ахир, рақибларимиз амалдаги Европа чемпионлари ҳисобланади", - деди "қироллик клуби" устози. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар