Фото: Getty Images
Бундан роппа-роса 4 йил аввал худди шу куни (2018 йилнинг 7 апрель санасида) Ҳабиб Нурмагомедов Эл Яквинтани мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланади. Аммо Ҳабиб бунинг ҳаммасига кўринганидек осонлик билан эришмайди. У жанггача анчайин мураккаб ва кўплаб асаб толалари ўлишига сабаб бўлган йўлни босиб ўтади. Қуйида ана шу ҳақида батафсил сўз юритилади.
Кутилмаган рақиб
Ҳабибнинг чемпионлик жанги атрофи турли хил воқеаларга тўлиб кетганди. 31 март куни Эаглес жамоасининг Россиядаги бош ҳомийси Зиявудин Магомедов ҳибсга олинади. Ҳабиб бу хабарни эшитганидан, тахминан, 24 соатдан ўтиб, бўлажак рақиби Тони Фергюсон жароҳат олганини ва жангда қатнаша олмаслигини билади. Ўша пайтда жанг бўладиган ҳафта бундан ёмонроқ бошланмайдигандек туюлганди, аммо бу ҳали бошланиши эди, холос.
Дарғазаб Ҳабиб меҳмонхонада Конор Макгрегорнинг дўсти Артём Лобов билан юзма-юз келиб, жанжаллашиб кетади. Бир кундан кейин эса Макгрегор Ҳабиб ўтирган автобусга арава улоқтиради. Арава улоқтирилган вақтда Фергюсоннинг ўрнини эгаллаган Макс Ҳоллоуэй Ҳабибга рақиб сифатида кўрилаётганди. Аммо Ҳоллоуэй керакли вазнни қайд эта олмайди ва зудлик билан унинг ўрнига ҳам бошқа номзод қидирилади, якунда Эл Яквинта вариантида тўхташга қарор қилинади. Қизиғи, Конор арава улоқтирган вақтда у Ҳабиб билан бир автобусда бўлган. Яквинта ўшанда Нурмагомедовга рақиблик қилишини ҳали билмас ва бор нарсани мобил телефонига суратга олиб юрганди.
Барчасини Яна Куницкая барбод қилиши мумкин эди
Фото: Getty Images
Ушбу вақтга келиб, Ҳабиб Нурмагомедов россиялик биринчи UFC чемпиони бўлиш учун асосий даъвогар бўлиб турганди. Унгача бу ишни уч нафар жангчи уддалаши мумкин эди, булар: Игорь Зиновев (UFC 16 да Фрэнк Шемрокка ютқазган), Али Багаутинов (UFC 174 да Деметриус Жонсонга имкониятни бой бериб қўйган) ва Яна Куницкая. Куницкая ўз имкониятини кутилмаган пайтда қўлга киритади. Нурмагомедовнинг жанги 2018 йил 7 апрелига белгиланади. Яна эса бунгача MMA’нинг энг доминант аёлларидан бири Крис Сайборг билан жанг қилишга келишиб олганди. Жанг ўша йилнинг 4 мартига белгиланади. Агар Куницкая ғалаба қозонганида, чемпионлик камари Россияга эртароқ келарди ва Ҳабиб «биринчи» мақомидан маҳрум бўларди. Аммо Куницкая Сайборгга қарши роппа-роса уч ярим дақиқа «туриб» беради.
Нью-Йорклик риэлторнинг жангни қутқариб қолгани ҳақида
Фото: Getty Images
Ҳабиб билан чемпионлик жангидан бир ҳафта олдин Эл Яквинта 435 минг долларлик кўчмас мулк шартномасини тузади. Бу ҳақда унинг риэлторлик профилидан билиб олиш мумкин эди, у жанг бўладиган ҳафта бошида Instagram’га тегишли ҳавола қолдирганди. Ҳа, Эл Яквинта риэлторлик фаолияти билан шуғулланарди.
Кўпинча АҚШда бошқа жойда ишлайдиган жангчиларда бўлгани каби, Яквинта ҳам UFC’нинг ўртамиёналарга етарли даражада кўп пул тўламаётганидан хабардор эди ва шунинг учун ташкилот билан шартнома борасида кўп баҳслашади. У бунгача бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришганди. Бироқ Ҳабиб билан жангдан олдин сўнгги уч йилда фақат бир мартагина октагонга кўтарилган. Яквинтага аслида Бруклиндаги мусобақада Пол Фелдер рақиблик қилиши керак бўлган, аммо якунда Яквинта чемпионлик учун курашда Ҳабибга қарши жанг қила оладиган ягона спортчи бўлиб чиқади.
Яквинтанинг расмий гонорари 280 минг долларни ташкил этади, лекин катта ишонч билан тахмин қилиш мумкинки, ҳақиқий тўлов бундан анча кўп бўлган. Пол Фелдер билан уч раундлик баҳс ўрнига Ҳабибга қарши беш раундлик жангга 30 соат тайёрланиш учун UFC ва профессионал риэлтор ўртасида қандай молиявий мунозара кечганини тасаввур қилиш шунчаки ақлни шошириб қўядиган ҳолатдир.
Жангдан чемпионлик мақоми олиб қўйилишига бир бахя қолади
Фото: Getty Images
Тўқнашув олдидан титул жанглар тарихидаги энг чалкаш вазиятлардан бири содир бўлади:
- Ҳабиб ким билан бўлишидан қатъи назар енгил вазн тоифасининг вакант камари учун жанг қиларди;
- Регламентга кўра, чемпионлик жангида қатнашувчилар 70,3 кг тош босиши керак;
- Титул учун бўлмаган жангларда енгил вазн тоифаси вакилларининг вазни 70,7 кг гача бўлиши мумкин;
- Эл Яквинта эса 70,4 кг тош босади.
Шу тариқа Яквинта Ҳабибга фақат оддий жангдагина рақиблик қилиши мумкин бўлиб қолади. Яквинтанинг ўринбосар сифатида октагонга чиқиши аниқ бўлганида, у аллақачон тарозига чиқиб бўлган, камига сув ичишга ҳам улгурганди. Яъни, ундан ортиқча вазн ташлашни сўрашнинг имкони шунчаки йўқ эди. Шунда Ҳабибнинг менежери ақл бовар қилмайдиган математик зукколик кўрсатади. У Эл Яквинтанинг ички кийимини тортиб кўришни сўрайди.
Қоидаларга кўра, жангчи агар тарозида эҳтиёж сезилса, ички кийимини ҳам ечиши мумкин. Эл Яквинтанинг ички кийимининг вазни юз граммни ташкил қилади. Шундай қилиб расмий вазн ўлчаш вақтида жангчи 70,3 кг тош босган бўлиб чиқади ва уни энди бемалол енгил вазн тоифасидаги чемпионлик унвонига даъвогар деб ҳисоблаш мумкин эди.
Жанг ҳақида
Юқоридаги сурат Яквинтанинг Instagram’даги сўнгги постларидан бири, шу тариқа 2018 йилнинг 7 апрелида Бруклинда UFC камари самбо билан яхши таниш бўлган икки кишидан бирига насиб этиши маълум бўлади. Шу аснода итальян илдизларига эга америкалик бўлиб ҳам ушбу спорт билан шуғулланиш мумкинлиги исботланади. Самбодан ташқари, Яквинта мактабда кураш билан ҳам шуғулланган, қўллари ва боши анча чидамли эди: 7 та нокаутли ғалаба, мағлубиятлар сони эса тешик кулча шаклида.
Бу Ҳабиб фаолиятидаги энг узоқ жанг бўлганига қарамай (шундай бўлиб қолди ҳам), Нурмагомедов Яквинтани мағлуб этишнинг уддасидан чиқади. 25 дақиқа ичида Ҳабиб унга қарата 134 та зарба бериб, 6 марта муваффақиятли партер амалга оширади. Учинчи раундга келиб эса Нурмагомедов кутилмаган жеб зарбаси билан фотографларга ҳам ажойиб кадрлар тақдим этади. Яквинтанинг юзи ва елкалари қип-қизил рангга «бурканади». Бешинчи беш дақиқалик олдидан Нурмагомедовдан эҳтиёткорроқ тактика талаб қилинади, аммо Ҳабиб «стойка»да жанг қилишда давом этаверади. Жанг якунида барча ҳакамлар беш раунднинг ҳаммасини Ҳабибга беради.
Жангчиларнинг тўқнашувдан кейинги тақдири
Фото: Getty Images
Эл Яквинта мазкур тўқнашувдан кейин топ-15 ликдаги жангчилардан уч нафари билан баҳс олиб боради. Дональд Серроне ва Ден Ҳукерга ютқазиб қўйган бўлса, Кевин Лини мағлуб этишга муваффақ бўлади.
Ҳабиб эса иккита ҳимоя жангини ўтказиб, Конор Макгрегор, Дастин Порье ва Жастин Гэтжи каби машҳур номларни таслим этади. Шу тариқа Ҳабиб камар ҳимояси сони бўйича енгил вазн тоифасида энг муваффақиятли UFC чемпионларидан бирига айланади — 70 кг вазн тоифасида Нурмагомедовдан ташқари фақат БиЖей Пенн, Фрэнки Эдгар, Бенсон Ҳендерсон камарни уч маротаба ҳимоя қилолган.
Яквинта билан жангдан олти ой ўтгач, Ҳабиб Конор Макгрегорга қарши жанг қилади ва унинг исми том маънода бутун дунёни забт этади — ҳатто чемпионлик баҳсидаги ғалаба ҳам Ҳабибни Конор билан ҳимоя жангидаги каби юлдузга айлантира олмаган. Бунинг учун 2018 йилнинг октябридаги жангдан кейинги «парвоз», Лас-Вегасдаги жанжал ва Barclays Center’даги ғалабани ёдга олиш ва уларни солиштириш кифоя.
Яквинтага қарши жангдан икки кун ўтиб, Ҳабиб Instagram’га отасининг чемпионлик камари билан тушган суратини жойлайди ва шундай ёзади: «Бутун фаолиятим давомида шу лаҳзани кутганман». «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди