18:20 / 08.04.2022
921

УЕФА молиявий фейр-плей қоидаларига ўзгартиришлар киритди

УЕФА молиявий фейр-плей қоидаларига ўзгартиришлар киритди
Фото: УЕФА
УЕФА клублар устидан молиявий назорат ўрнатиш мақсадида молиявий фейр-плей қоидаларини ислоҳ қилди.

«Янги қоидаларнинг асосий мақсади молиявий барқарорликка эришишдир. Бунга учта асосий омил орқали эришилади: тўлов қобилияти, барқарорлик ва харажатларни назорат қилиш», — дейди ташкилот раҳбари Александр Чеферин.

Ислоҳ қилинган молиявий фейр-плей қоидаларидаги асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат бўлди:
  • Клублар ўз ходимлари, бошқа футбол клублари, ижтимоий ва солиқ идоралари ҳамда УЕФА олдидаги қарзларини ҳар уч ойда (ҳозирда йилига бир марта) узиши шарт;
  • Жамоаларга уч йил давомида 60 миллион евро миқдорида харажатларнинг даромаддан ошиб кетишига рухсат берилади (ҳозирда уч йилга 30 миллион евро), шу билан бирга келишувларнинг адолатлилиги, клуб балансининг яхшиланиши ва қарзларни камайтириш масалалари қаттиқ назорат қилинади;
  • Трансферлар ва агентларнинг тўловларига сарфланадиган харажатлар энди клуб даромадининг 70 фоизи билан чегараланади. Қоидабузарликлар олдиндан белгиланган молиявий ва спорт санкцияларига олиб келади.

Янги қоидалари 2022 йил июнь ойидан кучга киради. Клубларга мослашиш учун вақт бериш мақсадида ушбу қоидалар уч йил давомида босқичма-босқич амалга оширилиб боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА молиявий фейр-плей қоидаларига ўзгартиришлар киритди