16:00 / 08.04.2022
1 214

"Сепахон" мураббийи "Пахтакор" қай тарзда мағлуб этилгани ҳақида гапирди

"Сепахон" мураббийи "Пахтакор" қай тарзда мағлуб этилгани ҳақида гапирди
ОЧЛ гуруҳ босқич 1-турида "Пахтакор" Эроннинг "Сепахон"га имкониятни бой берди - 1:3. Учрашувдан сўнг форслар устози Муҳаррам Навидкия ўйин борасида фикр билдирди. ОФК расмий сайти мураббийнинг фикрларини тақдим этди.

- "Жамоам бу ўйинда ҳақли равишда ғалаба қозонди. Лекин айрим фактларни келтириб ўтишим керак. Мисол учун, биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. Тактик томондан ҳам ўйинимиз кўнгилдагидек чиққани йўқ. Аммо футболчилар иккинчи бўлимда ўзига келди ва яхши ҳаракат қилди. Бир қанча имкониятга эга бўлди. Бундан ҳам йирикроқ ғалабага эришишимиз мумкин эди. Тўпни кўпроқ назорат қилиб рақиб ярим ҳимоясидаги бўшлиқларни кўрдик.

Навбатдаги ўйинларга қадар тезроқ муаммоларимизни ҳал қилиб олишимиз даркор. Яъни юқорида айтганимдек учрашувнинг дастлабки қисми борасида ишлашимиз зарур.

Учрашувга тайёргарлик жараёнида жарима зарбалари устида ишлаганимизни айтиб ўтишим керак. Рақиб иштирокидаги ўйинларнинг видеоларини кузатиш чоғида жарима зарбалари, стандарт вазиятларда хатоларга йўл қўйишини, бундан фойдаланишимиз мумкинлигини айтдим
", - деди «Сепаҳон» бош мураббийи Муҳаррам Навидкия.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сепахон" мураббийи "Пахтакор" қай тарзда мағлуб этилгани ҳақида гапирди