date
views 1 451

ОЧЛ. "Насаф" ва "Пахтакор" кейинги ўйинларини қачон ва кимга қарши ўтказади?

ОЧЛ. "Насаф" ва "Пахтакор" кейинги ўйинларини қачон ва кимга қарши ўтказади?
Хабарингиз бор, айни дамда Осиё Чемпионлар лигасининг Ғарб минтақаси гуруҳ босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида Ўзбекистоннинг икки клуби – “Пахтакор” ва “Насаф” иштирок этмоқда. “Шерлар” илк турда Эроннинг “Сепахон”ига 3:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, “Насаф” Қатарнинг “Ал-Садд” клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Энди “Пахтакор” гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувини 11 апрель куни Тошкент вақти билан соат 01:15 да Саудия Арабистонининг “Ал-Таавун” клубига қарши ўтказади. “Насаф” эса 11 апрель куни Иорданиянинг “Ал-Вехдат” клубига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. "Насаф" ва "Пахтакор" кейинги ўйинларини қачон ва кимга қарши ўтказади?