1 487
Диёр Имомхўжаев: Машарипов ёнига Бозоров, Норчаев, Эркинов қўшилиши катта ютуқ, аммо улар кеч қоляпти
ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ОЧЛ биринчи турида вакилларимиз намойиш этган ўйинлар ҳақида фикр билдирди:
"Чемпионлар лигасининг илк тури клубларимиз учун муваффақиятсиз якунига етди. Бироқ бошқа жамоаларда тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар ўз номига гол ёзиб қўйди.
Дастлаб, Азиз Ғаниев "Шабаб Ал-Аҳли"ни мағлубиятдан қутқарди. Туркманистоннинг "Аҳал" клуби Амирлик жамоаси билан дуранг ўйнагани сенсацион натижа. Ғаниев 79-дақиқа пенальтидан гол ура олмаганида, "Аҳал" бирйўла 3 очколик бўлиши мумкин эди.
Эртасига, Муҳаммад Исаев Қатарнинг "Ал-Райян" клуби дарвозасига йўл топди. Аммо бу гол қўшниларимизнинг "Истиқлол" клубига очко олиб келмади. Қатарликлар 3:2 ҳисобида устун келди.
Шунингдек, Отабек Шукуров ҳам қараб турмади. "Шаржа"нинг ишонган тоғи қитъамизнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган "Ал-Ҳилол" дарвозасини ишғол қилди. Шунга қарамай, "Шаржа" барибир мағлуб бўлди — 1:2.
Ғаниев "Насаф", Шукуров "Машъал" ва "Бунёдкор" тарбияланувчиси сифатида ўз йўлини топиб кетди. Бугун "Насаф" ва "Пахтакор"да ҳам тезроқ легионерга айланиши лозим бўлган футболчилар бор. Улар саудияликларнинг кўз ўнгида ўйнаётганини ҳис қилиши керак. Саудия клубларида пул бор, уларнинг чемпионати биздагидан икки карра кучлироқ. Машариповнинг ёнига Бозоров, Норчаев ёки Эркинов қўшилиши катта ютуқ.
Янада яхшироқ ўйнаса, Туркия ёки бошқа бирор мамлакат орқали Европага йўл очилиши ҳам мумкин. Аммо ўша Бозоров ёки Норчаев катта футболчига айланишга тобора кеч қоляпти. Катта футболчилар кечагидек ўйинларда жамоани тортиши керак. Катта футболчилар масъулиятни тўлиқ ҳис этиши, йўқ жойдан ўйиннинг боришини ўзгартириб юбориши керак. Биз келаси турларда "Пахтакор" ва "Насаф"га омад тилаймиз". “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади