
Осиё Чемпионлар лигаси "D" гуруҳида 2-тур баҳслари якунланди. "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ал-Таъвун" клубини 1:0 ҳисобида таслим этди. Дастлабки ўйинда "шерлар"ни мағлуб этган "Сепахон" бу гал "Ал-Дуҳуил"га имкониятни бой берди - 1:0.
Ушбу беллашувлардан сўнг квартетдаги барча жамоаларда 3 очкодан мавжуд. Фақатгина тўплар фарқи билан клублар турнир жадвалида ўринларга ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” кейинги турни 14 апрел (22:15)да “Ал Духайл”га қарши ўтказади ва шу куни тунда “Сепахон” – “Ал Таавон” учрашуви бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар