Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида самарқандликлар устози Предраг Роган қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Қуйида сербиялик мутахассиснинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан танишасиз.
- Аввало бугунги ғалаба билан “Навбаҳор”ни табриклайман. Мезбонлар ҳақиқатанам ажойиб ўйин намойиш этишди ва ҳақли тарзда зафар қучишди.
Биз эса гарчи рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга интилган бўлсак-да, бунинг уддасидан чиқа олмадик ҳамда мағлубиятга учрадик. Аммо ушбу баҳсда жамоамиз таркибидан кўплаб ёш футболчилар ўрин олишгани ва уларга бироз тажриба етишмаганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.
Учрашувнинг 1-бўлими “Навбаҳор” устунлигида ўтди. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейингина йигитлар яхши ўйнашга интилишди. Таъкидлаганимдек, таркибимиздан кўплаб ёш футболчилар ўрин олишган. Улар орасида ҳаттоки, 2000 ва ундан юқори йилларда туғилган футболчилар ҳам бор. Уларга эса бироз тажриба керак. Аммо майдонда, менимча, ёшнинг фарқи бўлмаслиги керак.
Жорий мавсум арафасида Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб бордик ва мазкур йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказдик, уларнинг айримларида ижобий натижаларни қайд этдик. Бироқ ўртоқлик ўйинлари билан Суперлига баҳслари ўртасида катта фарқ бор. Футболчилар майдонда қўрқмай, тўп тепишлари керак. Шогирдларим олдинги, яъни, “Пахтакор”, “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоаларига қарши кечган ўйинларда рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди. Лекин натижа шунга яраша бўлмади. Шунингдек, йигитлар бугун ҳам рақибга қаршилик кўрсатишга интилишди. Аммо “Навбаҳор” ҳам кучли ва яхши жамоа.
Жорий мавсумда Суперлигада “жон сақлаб” қолиш учун эмас, балки, юқорироқ ўринларни эгаллаш учун кураш олиб борамиз. Таркибимиздан 20 нафар янги футболчи ўрин олган ва жамоамиз юз фоиз янгиланган десак бўлаверади. Футболчилар майдонда ўзаро бир-бирларини тушунишлари, сифатли ўйин намойиш этишлари учун ҳали кўп меҳнат қилишимиз зарур.
Бугунги баҳсда асосий таркибнинг 5-6 нафар футболчиси айрим сабабларга кўра, майдонга тушишмади. Улар орасида Абдужамол Исроилов ҳам бор ва унинг дискваликафияси тезроқ якунланиб, сафимизга қайтишини кутяпмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда