date
views 969

Гвардиола: "Ҳар доим тўрт-бештадан гол ура олмаймиз"

Гвардиола: "Ҳар доим тўрт-бештадан гол ура олмаймиз"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Улар Испания чемпионлари ва иккинчи бўлимда биздан устунлик қилишди. Гол ўтказиб юбормай, омадимиз келди. Биринчи бўлимда эса бизда вазиятлар бўлганди.

Биз ярим финалдамиз ва бунга лойиқмиз. Бу қийин рақиб эди. Чемпионлар лигасида бу стадионга келадиган барча жамоалар қийинчиликка дуч келишади.

Жароҳатлар сабаб муаммолар юзага келмоқда. Уч кун олдин ўйнаб, бу ерга етиб келганимиз ва футболчилар жароҳат олганини унутманг. Энди нима бўлади, билмайман. Аммо биз бугун учинчи маротаба ЕЧЛ ярим финалига чиққанимизни байрам қиламиз.

Ҳар доим 4-5 талаб гол ура олмаймиз. Биз ҳам инсонмиз, айниқса "Ливерпуль" билан оғир ўйиндан сўнг
", - деди Гвардиола.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Ҳар доим тўрт-бештадан гол ура олмаймиз"