Хабарингиз бор, шу кунларда ПФЛ Ўрта Осиё клублари ўртасида бўлиб ўтувчи Лига кубоги турнирини ташкиллаштириш устида ишламоқда. Ташкилот директори Диёр Имомхўжаев ушбу турнирнинг қанчалик муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Шу билан ФИФА кунлари 30 май санасида старт олади ва Осиё чемпионатининг саралаш учрашувларига қўшилиб, 14 июнга қадар давом этади.
1 июнь У-23 Осиё чемпионати старт олади. Ўзбекистон мезбонлигидаги мусобақа 19 кун давом этади. Мана шу даврда айрим футбол клубларимизда машғулот ўтказишда ҳам муаммолар кўзга ташланиши мумкин.
7-25 сентябрь кунлари Осиё ўйинлари бор. Темур Кападзе йигитлари катта эҳтимол билан унда иштирок этади (шу ерда эҳтимол сўзи ўрнига аниқ бирор нарса бўлса янада яхшироқ бўларди).
Эътибор қилсангиз, футбол ўйнаш учун энг қулай саналарда Суперлига клубларида у ёки бу кемтиклар, танаффуслар юзага келади. Шу сабабли ҳам Лига кубоги қайтади. Танаффус вақтида футбол клублари келишиб ўртоқлик ўйинлари ўтказаверади (мухлислар учун эмас, жамоа тайёргарлигини ушлаб туриш учун). Биз эса буни каттароқ майдонларда, мухлислар қаршисида, расмий кўринишда ва бошқа даражада ўтказишимиз мумкин. Бундаги шиддат ҳам фарқ қилади. Бунда қатор умидлиларга имкониятлар берилади ва ҳоказо.
Бизга мос тақвим қўшни республика жамоаларига мос келадими ёки йўқ — айтиш қийин. Бу мавзуда улар билан фикр алмашамиз. 2023 йилдан бошлаб эса қўшнилар билан бамаслаҳат тақвим қилиб, мусобақа географиясини янада кенгайтириш режамизда бор. Марказий Осиё катта куч ва биз биргалашиб катта ишлар қила оламиз.
Агар шу йилнинг ўзидаёқ Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ёки Туркманистон клубларидан мусобақада иштирок этиш учун қизиқиш бўлса, улар учун эшигимиз очиқ. Биз иштирокчи мамлакатлардан футбол ҳакамларини ҳам ўйинларга жалб қилишни режалаштирганмиз. Муҳими бошлаб олиш. Қолгани Ўзига таваккал", - деди Имомхўжаев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда