
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 18 апрель, душанба куни бўлиб ўтди.
C гуруҳида «Шабоб ал-Аҳли» Қатарнинг «Ал-Ғарафа» жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда амирликлар клуби 8:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азизжон Ғаниев ўйинда дублга эришди: икки марта жарима зарбасини муваффақиятли ижро этди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Фулад» Туркманистоннинг «Аҳал»ини минимал ҳисобда таслим этди.
4-турдан кейин «Фулад» 8 очко билан биринчи ўринда бормоқда. «Шабоб ал-Аҳли» ҳисобида 6 очко мавжуд. «Ал-Ғарафа» (5) ва «Аҳал» (1) кейинги поғоналардан жой олган.
«Шабоб ал-Аҳли» БАА — «Ал-Ғарафа» Қатар 8:2
Голлар: 1:0 – 14 Томас Ольсен, 1:1 – 17 Аҳмал Алаа, 2:1 – 40 Ольсен, 3:1 – 42 Абдалла Суҳайл, 4:1 – 50 Ғаниев, 5:1 – 51 Карбатиа, 5:2 – 59, пенальти Софиан Ҳанни, 6:2 – 66 Муҳаммад Жума, 7:2 – 79 Абдулазиз Санқур, 8:2 – 83 Ғаниев.
«Аҳал» Туркманистон — «Фулад» Эрон 0:1
Гол: 0:1 – 39 Аянда Патоси. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар