Ўзбекистон яқин вақтларда ўзининг сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
«Бу бизнинг стратегик йўналишларимиздан бири. Аэрокосмика соҳасидаги ишланмалар йўқотилди, 25 йил давомида бу соҳада ҳеч қандай иш қилинмади, шунинг учун биз ҳозир ўз аэрокосмик зонамиздан фойдаланмаймиз», — деди вазир.
«Ҳозирда ушбу соҳада стратегик режалар ишлаб чиқилмоқда ва энг катта қадамлардан бири ўз сунъий йўлдошларимизнинг учирилиши бўлади», — деди Иброҳим Абдураҳмонов.
Унинг сўзларига кўра, сунъий йўлдошнинг учирилиши ҳаётнинг кўплаб соҳалари, жумладан телевидение ва интернетни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Вазир энг асосий вазифалар сифатида аэрокосмик тадқиқотлар билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот институтларини ташкил этишни таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Давлат дастурида 2035 йилгача Ўзбекистон аэрокосмик саноатини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш кўзда тутилган эди. Ҳужжатда миллий авиация соҳасини қайта тиклаш ҳақида ҳам сўз боради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди