12:15 / 21.02.2018
5 384

Nokia 9: қайрилма дисплейли флагманнинг янги тасвирлари пайдо бўлди (фото)

Nokia 9: қайрилма дисплейли флагманнинг янги тасвирлари пайдо бўлди (фото)
Nokia 25 февраль куни Барселонадаги MWC 2018 кўргазмаси доирасида янги смартфонлари тақдимотини ўтказади, деб ёзади Daryo. Асосий янгилик Nokia 9 флагмани бўлади. Интернетда ғилофга ўралган ушбу смартфоннинг кўплаб тасвирлари пайдо бўлди.

Nokia 9 нинг ўзига хос асосий жиҳати ёнлари бироз қайрилган 5,5 дюймли дисплей бўлади. Шунингдек, унда Carl Zeiss оптикали асосий қўш камера ва олд қўш камера бўлади. Смартфоннинг олд томонида ром ингичка бўлгани туфайли, бармоқ изи сканери орқа панелга кўчирилган.


Nokia 9 1440×2560 пикселли 5,5 дюймли экран, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори, 6/8 Гб тезкор ва 64/128 Гб доимий хотира, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 3250 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлайди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nokia 9: қайрилма дисплейли флагманнинг янги тасвирлари пайдо бўлди (фото)