
Финляндия Технологик тадқиқотлар маркази олимлари янги ускунани намойиш этди, унинг ёрдамида мобил қурилмаларни қувватлаш мумкин, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ушбу ускуна тувакка экилган кичик дарахт шаклида бўлиб, унинг барглари органик материалдан ясалган ингичка ва эгилувчан қуёш панелидан иборат.
У 3D-принтердан фойдаланган ҳолда яратилди. «Дарахт»нинг барглари экологик хавфсиз йўл билан қуёш, шамол ва ҳарорат ўзгаришидан олинган энергияни тўплай олади.
Финляндиялик олимлар ихтироси турли мобил қурилмалар, чунончи, телефон ва лампалар учун зарядловчи восита ролини ўташи ва бир вақтнинг ўзида уй безаги бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Манба: www.daryo.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.