Фото: Xiaomiyoupin
Хитойнинг Xiaomi компанияси «ақлли» эшик лойиҳасини ишга тушириш учун краудфандинг майдончада маблағ йиғмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Айни вақтда эшикнинг намуналари ва номи — Xiaobai Blade Star мавжуд. Қурилмани очишнинг қўшимча усули — бармоқ изи сканери, пароль ёки NFC. Шунингдек, унда иккита дисплей мавжуд: 5 дюймли ташқи ва 10,1 дюймли ички.
Бутун тизим саккиз ядроли MadiaTek Kompanio 500 процессори базасида ишлайди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, смарт-эшиклар 1 метргача бўлган масофада юзни бир сониядан камроқ вақт ичида таний олади. Девайс хотирасида бир вақтнинг ўзида 255 тагача юз «сақланади» ва уни танишдаги хатолик эҳтимоли жуда кам.
«Мўъжиза-эшик»ка иккита камера ўрнатилган — тунги кўриш режимли ва оддий. Тўлақонли видеочақирув ва эшик орқали мулоқот учун микрофон ҳам ўрнатилган. Гаджетнинг ишлашига PIR (ҳаракатни аниқловчи пассив инфрақизил датчик) ёрдам беради.
Девайс Xiaomi’нинг «ақлли» экотизимли уйлари билан интеграциялаша олади. Дастурни ўрнатишда эшикни смартфон билан кириш эшигини синхронлаштириш имконияти мавжуд. Агарда уй эгаси эшикни тасодифан очиқ қолдирса ёки уйда йўқлигида кимдир келса, хабарнома келади.
Фото: Xiaomiyoupin
Xiaobai Blade Star қалинлиги 3,5 дюймли темир қатламидан тайёрланган.
«Ақлли» эшик бир неча хил ўлчам ва икки хил рангда тақдим этилади: кул ранг ва жигарранг. Эшикни олдиндан 7999 юань (1250 доллар) эвазига олдиндан буюртма қилиш мумкин. Краудфандинг лойиҳаси якунлангач, унинг нархи 12 999 юанга (2050 доллар) етади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда