TikTok рекламадан тушган пулни видео муаллифлари билан бўлишади

TikTok рекламадан тушган пулни видео муаллифлари билан бўлишади
Фото: «Caliber»
Қисқа видеороликлар яратиш ва томоша қилишга мўлжалланган TikTok сервиси контент эгаларига пул ишлашнинг янги усулини таклиф қилмоқда.

Сервис йўлга қўядиган янги дастурга кўра, етакчи муаллифларнинг видеороликлари билан ёнма-ён реклама жойлаштирилса, уларга рекламадан тушган маблағнинг бир қисми ўтказиб берилади.

Шунга ўхшаш тақдирлаш дастури YouTube видеосервисида ҳам бор.

TikTok Pulse янги дастури доирасида «TikTok даги 4 фоиз энг яхши видео»да рекламалар намойиш этилиши режалаштирилган. Рекламадан барча тиктокерлар пул ишлай олмайди. Обуначилари сони 100 минг нафардан кам бўлмаган муаллифларгина «реклама пули» ишлашлари мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар