
«Фазо технологиялари анжумани» (Space Technology Conference) халқаро анжумани доирасида бугун, 10 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов SpaceX компанияси вакили Бен Мак Уилямс билан учрашган.
АКТ вазирлиги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда SpaceX ваколатхонасини очишни таклиф қилган.

Учрашувда SpaceX бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келаётгани, компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлиги билдирилган.
Мулоқотда томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фиклар алмашилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар