Фото: «Satsis»
6G — 1 сонияда 1 терабит тезликдаги гипералоқа стандарти. Олтинчи авлод технологиясини бозорга киритишга яқин турган компаниялардан бири — «Samsung Electronics» техник ҳужжатлар тақдимотини ўтказди — «6G Spectrum: Expanding the Frontier» (6G спектри: чегараларнинг кенгайиши).
Ижрочи вице-президент Сунхен Чой таъкидлашича, компания 6G коммуникациялар технологиясини ишлаб чиқиш ва стандартлаштириш билан анчадан бери банд. Тадқиқотларда анча илғормиз,шунга қарамай, гипералоқа борасидаги ишланмаларимизни тақдим этиш ва кенгайтириш учун ўз хулосаларимиз билан бўлишишга тайёрмиз, деди у.
Шу тариқа компания келажак технологиясини бозорга олиб кириш ва оммавий ишлаб чиқариш босқичига етиб келганини маълум қилди.
6G стандартини жорий этиш учун «юзлаб МГц дан ўнлаб ГГц гача» диапазондаги каналлар керак.
Компания келгуси авлод алоқасининг қоплами сифатига жиддий эътибор қаратяпти. Шунинг учун 6G учун барча диапазонлар: 1 ГГц дан паст қуйи частоталардан тортиб 1-24 ГГц гача ўрта частотаталар ва ҳатто юқори частотали 24-300 ГГц диапазонларда ишловчи олтинчи авлод стандартлари устида изланишлар олиб борилмоқда.
«Samsung» компанияси маълум қилишича, 6G да тезлик секундига 1 терабитгача кўтарилиши мумкин, бу 20 Гбит/с тезликдаги 5G дан 50 баравар тезроқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар