
Фото: «Ferra»
Сўнгги йилларда олимлар турли саратон хасталикларини даволаш борасида сезиларли силжишга эришдилар. Pfizer фармацевтика компанияси бош директори Алберт Бурланинг айтишича, яқин келажакда саратонга қарши дори яратилади.

Алберт Бурла.
Фото: РБК
«Илм-фан саратон йўналишида етуклик даражасига чиқди, яқин йилларда амалдаги даволаш усуллари жиддий ўзгаришига гувоҳ бўламиз», — деди Алберт Бурла.
Бурла, шунинг баробарида, бошқа касалликлар ҳақида бунчалик оптимист эмаслигини яширмади. Бироқ саратон масаласида олимлар мақсадга жуда яқин туришибди, таъкидлади у.
Pfizer раҳбари илмий ҳамжамиятнинг COVID-19га қарши курашдаги муваффақиятига ҳам тўхталди: «Агарда вакциналар ва даволаш усуллари тўғри қўлланилса, дунёда коронавирусдан битта ҳам ўлим ҳолати қолмайди». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар