01:31 / 26.05.2022
1 297

Motorola 200 МП камерали смартфонини тақдим этади

Motorola 200 МП камерали смартфонини тақдим этади
Motorola компанияси 200 мегапикселли камерали смартфонини релизга тайёрлаяпти. Lenovo (Motorola бренди эгаси) бош менежери Шен Цзин Weibo ижтимоий тармоғида хабарнинг учини чиқарди.

Янги смартфонни биринчи бўлиб хитойликлар кўришади — катта эҳтимол билан июлда сотувга чиқади. Motorola унга қўшиб эгилувчи Razr смартфонининг учинчи авлодини ҳам тақдим этиши мумкин.

Motorola 200 мегапикселли асосий камера (ISOCELL HP1, Samsung) ўрнатилган смартфон чиқариши ҳақида биринчи марта январда хабар пайдо бўлганди. Бундан ташқари, кенг бурчакли 50 МП, 12 МП «телевик» ва 60 МП селфи-камера ўрнатилиши кутиляпти.

Frontier код номи остидаги ушбу смартфон 6,67 дюймли OLED-экран (144 Гц) ҳамда 125 ваттли тезкор қувватлагичга эга бўлиши тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Motorola 200 МП камерали смартфонини тақдим этади