
Фото: iPhones.ru
Ўтган йил августида тақдим этилган Samsung Galaxy Z Flip 3-авлод смартфони — экрани букилувчи смартфонлар орасида энг кўп сотилаётгани. Display Supply Chain Consultants (DSCC) тадқиқотлари буни тасдиқламоқда.
2022 йилнинг 1-чорагида жаҳон бозорида жами 2,22 миллион дона шу турдаги смартфонлар сотилди. Бу 2021 йилнинг шу давридагидан 571 фоизга юқори, деб ёзди Gizchina.

Ушбу смартфонларнинг қарийб 51 фоизи — Samsung Galaxy Z Flip 3. Умуман олганда, Samsung букламафонлар бозорида 74 фоиз улуш билан яққол пешқадам.
Иккинчи ўриндаги Huawei буклама смартфонлари бозор улуши 20 фоизни ташкил этди. Бу компаниянинг энг оммалашган модели — Huawei P50 Pocket. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар