Фото: Shutterstock
Литва «эҳтимол» Россиядан келган «кучли» киберҳужумга учради. Бу ҳақда 27 июнь, душанба куни Миллий киберхавфсизлик маркази директори вазифасини бажарувчи Йонас Скардинскас маълум қилди. Литва Мудофаа вазирлиги ҳужум Литва давлат муассасалари ва хусусий компанияларига қаратилганлигини таъкидлаб, энг жиддий DDoS ҳужумларига қарши кураш олиб борилганини ва хавфсиз Миллий маълумотларни узатиш тармоғи хизматлари тикланганини таъкидлади.
Скардинскаснинг сўзларига кўра, «яқин кунларда, айниқса, транспорт, энергетика ва молия соҳаларида бундай ҳужумлар давом этиши эҳтимолдан холи эмас». Унинг таъкидлашича, киберҳужум Россиядан келаётган бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ, Полша ва Германиядаги давлат сайтларига киберҳужумлар ортида турган кремлпараст Killnet ҳакерлар гуруҳи Telegram’да Литва ҳукуматидан 48 соат ичида «Калининградга транзитни блокдан чиқаришни» талаб қилган видеони эълон қилганди, акс ҳолда, ҳакерлар «мамлакатдаги 500 дан ортиқ компания оғир шароитда қолади», деб таҳдид солган.
Москва аввалроқ Вилнюс томонидан Россиядан Калининград областига бир қатор юкларнинг темирйўл транзитига киритилган чекловларга қарши норозилик билдирган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди