16:27 / 30.06.2022
1 425

Honor ўз смартфонларини Ўзбекистон орқали Россияга етказиб беришни йўлга қўймоқчи

Honor ўз смартфонларини Ўзбекистон орқали Россияга етказиб беришни йўлга қўймоқчи
Фото: Ведомости
Аввал Huawei компаниясига тегишли бўлган Хитойнинг Honor смартфонлар ишлаб чиқарувчиси қурилмаларни Россияга расмий етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда «Ведомости»га электроника дистрибюторларидан биридаги манба хабар берди.

Honor Россия бозорини тарк этиши ҳақида расмий баёнот бермади. Аммо ушбу ишлаб чиқарувчидан Россияга қурилмаларни етказиб бериш март ойида тўхтатилган.

Қайд этилишича, ҳозир Хитой компанияси Арманистон, Грузиядан ҳамкорлар изламоқда ва Ўзбекистонда смартфонларни параллель импорт орқали Россияга олиб кириш бўйича келишувга эришган.

«МДҲ мамлакатларида дистрибюторлар тармоғининг кенгайиши Honor Россияга етказиб беришни қайтадан бошлашини исботлаши мумкин», - дея қўшимча қилди «Ведомости» манбаси.

МДҲдаги дистрибюторлар билан ишлаш компанияга санкциялар хавфини камайтириш имконини беради, деб тушунтирди «Infoline-аналитики» бош директори Михаил Бурмистров.

Маиший электроника чекловларга тушмаса-да, Хитой компаниялари аввалдан хавфсиз йўлни танлади ва параллель импортни қонунийлаштиришни кутган ҳолда етказиб беришни чеклади, дея қўшимча қилади у.

«Иккинчи даражали санкцияларнинг эҳтимолий салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, улар учун хавфларни минималлаштиришнинг бундай формати мантиқий кўринади. Россия билан ишлашда хавфларни камайтириш ва ҳеч қандай баёнотларсиз етказиб беришни чеклаш ҳозирда кўплаб Хитой компанияларнинг сиёсати», - дейди Бурмистров.

30 март куни Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳукумат қарорини имзолади, унда параллель импорт учун жавобгарлик бекор қилинган. Аммо давлат думаси параллель импортни қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни учинчи, якуний ўқишда 21 июнь куни тасдиқлади. Унда ишлаб чиқарувчининг ёки муаллифлик ҳуқуқи эгасининг розилигисиз товарларни Россияга олиб кириш ва улардан фойдаланиш имконияти назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Honor ўз смартфонларини Ўзбекистон орқали Россияга етказиб беришни йўлга қўймоқчи