17:21 / 30.06.2022
1 715

Ҳамёнбоп Nokia G11 Plus Android-смартфони намойиш этилди

Ҳамёнбоп Nokia G11 Plus Android-смартфони намойиш этилди
Фото: GizmoChina
Nokia компанияси ҳамёнбоп G11 Plus смартфонини тақдим этди, деб хабар беради GizmoChina.

Смартфон пикселлари нисбати 1600х720 бўлган HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи 6,5 дюймли дисплей билан жиҳозланган.

Қурилма 4 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт ички хотира билан сотувга чиқади. Ички хотирани MicroSD ёрдамида 512 гигабайтга етказиш мумкин. Ишлаб чиқарувчи смартфон ичига қандай процессор ўрнатилганини маълум қилмаган, бироқ тахминларга кўра, бу — саккиз ядроли Unisov T606 чипи.

Аппарат орқа панелидан иккиталик камера ўрин олган бўлиб, улардан бири 50 мегапикселли асосий датчик, иккинчиси эса 2 мегапикселли қўшимча объектив. Олд томонида селфи ва видеоқўнғироқлар учун 8 мегапикселли камера жойлашган.

Янги қурилма Android 12 операцион тизими ёрдамида бошқарилади. Смартфон икки йил давомида янгиланган операцион тизимни ва уч йил хавфсизлик патчларини олади. Аккумулятор сиғими 4000 мА/соатни ташкил этади.

Телефон икки хил — қора-кул ранг ва кўк рангларида сотувга чиқади. Айни вақтда компания нархларга оид маълумотларни ошкор этмаган, шундай бўлса-да, қурилма нархи 150 доллар атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Nokia компанияси, G11 Plus смартфони, Операцион тизим

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳамёнбоп Nokia G11 Plus Android-смартфони намойиш этилди