09:30 / 01.07.2022
1 921

Интернетда ўзбек миллий контентини ривожлантириш дастури амалга оширилади

Интернетда ўзбек миллий контентини ривожлантириш дастури амалга оширилади
Ҳозирги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш осон эмаслигини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев Беш ташаббус олимпиадаси ва интернетда миллий контентни ривожлантириш масалаларига тўхталди.

«Маҳаллалардаги 6 миллиондан зиёд ўғил-қизларимиз, айниқса, уюшмаган ёшларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш бўйича Беш ташаббус олимпиадаcи йўлга қўйилди. Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, энди Беш ташаббус олимпиадасини ҳар йили 2 маротаба ўтказамиз», — деди давлат раҳбари.

«Яна бир муҳим масала — бугунги ёшлар ўзига керакли маълумотларни, аввало, интернетдан олмоқда.

Шундай экан, интернетнинг миллий сегментида ёшларни ўзига жалб қиладиган, тарихимиз, маданиятимиз, қадриятларимиз ҳақида ишонарли ва қизиқарли маълумот берадиган контентлар етарлими?

Афсуски, бу саволга ижобий жавоб беролмаймиз.

Мен ҳозиргина учрашган Меҳриноз Аббосова бошчилигидаги бир гуруҳ ташаббускор ёшлар томонидан дунёнинг энг оммабоп электрон энциклопедияси – Википедияга 10 мингдан ортиқ ўзбек тилидаги мақолалар жойланганини эшитиб, хурсанд бўлдим
», — дея таъкидлади Мирзиёев.

Президент бундай эзгу ва хайрли лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини айтиб, ана шу тажриба асосида, интернет тармоғида ўзбек миллий контентини ривожлантириш дастури амалга оширилади, деди.

«Бунда, давлатчилигимиз тарихини матнли ва видео контентлар орқали тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиш керак.

Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан 100 нафар буюк аллома ва мутафаккирларнинг интернетдаги маълумотлар базасини яратиш, уларнинг асарларини оммалаштириш чораларини кўрамиз.

Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сонини 100 мингтага етказиш ва хорижий тилларда ҳам Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш яхши самара бериши шубҳасиз.

Ушбу мақсадлар учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Бундай тадбирларга, билимли ва шижоатли волонтёр ёшларни жалб қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тизимли равишда рағбатлантириб бориш лозим
», — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Интернетда ўзбек миллий контентини ривожлантириш дастури амалга оширилади