21:27 / 04.07.2022
1 553

Huawei компанияси янги смартфонларини тақдим этди

Huawei  компанияси янги смартфонларини тақдим этди
Фото: Huawei
Huawei компанияси Nova 10 ва Nova 10 Pro смартфонлари тақдимотини ўтказди.

Ҳар икки қурилма Snapdragon 778G процессори билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг тезкор хотираси 8 Гб, доимий хотираси эса 128 ёки 256 Гб. Nova 10 6,6 дюймли, Pro версияси 6,7 дюймли OLED-экранга эга.

Смартфонларнинг ўзига хос жиҳати уларнинг олд камерасидир. Янги қурилмаларнинг олд камераси 60 мегапикселга тенг.

Nova 10 сиғими 4000 мА·с, Nova 10 Pro 4500 мА·с бўлган аккумулятор билан жиҳозланган. Смартфонлар HarmonyOS 2 операцион тизимида ишлайди. Huawei Nova 10 нархи 400 ва Huawei Nova 10 Pro нархи 550 долларга тенг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Huawei компанияси янги смартфонларини тақдим этди