Самара университети олимлари COVID-19 дан азият чеккан организмнинг нафас олиш ва қон айланиш тизимларини тиклаш учун ишлатилиши мумкин бўлган симулятор-ниқобни ишлаб чиқди. Бу ҳақда университет матбуот хизматига таяниб, РИА Новости хабар берди.
“С.П.Королев номидаги Самара Миллий тадқиқот университети олимлари ва муҳандислари спорт машғулотларида ҳам, турли касалликлар, жумладан, COVIDдан кейин ҳам нафас олиш ва қон айланиш тизимларини тиклашда қўлланилиши мумкин бўлган ихчам тиббий нафас олиш симуляторини ишлаб чиқди”, дейилади хабарда.
Симулятор - бу юзнинг пастки қисмига тақиладиган ҳамда оғиз ва бурунни қоплайдиган махсус пластик ниқоб. Ушбу лойиҳа университетнинг муҳандислик маркази ходимлари томонидан “Самоздрав” компанияси билан биргаликда амалга оширилди.
“Бизга тиббий нафас олиш симуляторларини ишлаб чиқарувчи Самара компанияларидан бири мурожаат қилди. Бундай симуляторлар одатда ингалятор кўринишида ишлаб чиқарилади. Компания бизга симуляторнинг янада ихчам версиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди”, деган Самара университети муҳандислик маркази директори Иван Зубрилин.
Матбуот хизмати хабарига кўра, янги симулятор кўп жой эгалламайди, уни йўлда олиб кетиш осон. Таъкидланишича, ниқоб юзга маҳкам ёпишади, ундан спорт машғулотларида, масалан, югуриш ёки куч машқлари пайтида, шунчаки юриш пайтида ёки уй ишларини бажаришда, нафас олиш тизимини машқ қилишда фойдаланиш мумкин.
Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, симулятор нафақат бронхлар ва ўпка касалликлари, балки юрак-қон томир касалликлари, юқори қон босими ва стенокардияда ёрдам беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи