19:02 / 01.08.2022
1 548

Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди

Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди
Бугун, 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда "Twitter", "WeChat" ва "Вконтакте" ижтимоий тармоқларидан тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, "TikTok" платформаси билан музокаралар давом этмоқда, натижалари юзасидан қўшимча хабар берилади.
"Блокировкалар ривожланишга фақат зарар келтиради", - дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов бу хабарга муносабат билдирди.
"Блоклаш фақат зарар ва аҳмоқлик" - дея ёзди у ўзининг телеграм каналида.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири экани ва у изчил давом эттирилишини бир неча бор таъкидлаганини эслатди.

"Ахборот маконини ёпиб қўйиш, фикрлар плюрализмига тўсқинлик қилишга уринишлар жамиятнинг тараққиётига хизмат қилмай, аксинча, уни орқага тортиши - исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат", - дея Асадов бу хабарга муносабат билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзида “Ўзкомназорат” "Twitter", "TikTok", "ВКонтакте", "WeChat" ва "Skype"ни мамлакатнинг“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунини бузганликда айблаб, улар фаолиятини чеклаган эди. Чунки янги қонунга кўра, ижтимоий тармоқлар ва интернет-компаниялар Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакат ичида жойлашган серверларда қайта ишлашга мажбур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди