Фото: DepositPhotos
9 август куни Ўзбекистонда хорижий криптобиржалар блоклангани ҳақида хабар берилганди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабарига кўра, бир нечта лицензияси бўлмаган криптобиржаларга чеклов ўрнатилган.
- Мазкур платформалар крипто-активлар билан боғлиқ хизматларини таклиф этиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда серверларини мамлакатда ўрнатмасдан одамларнинг шахсий маълумотларини сўраб олмоқда, — дейилади агентлик хабарида.
Бундай криптобиржалар операцияларни амалга ошириш учун ҳеч қандай юридик жавобгарликни ўз зиммасига олмайди, транзакцияларнинг қонунийлигини, шунингдек, шахсий маълумотларни тўғри сақланиши ва махфийлигини кафолатлай олмайди.
Шуни инобатга олган ҳолда, лицензияга эга бўлмаган биржалар блокланди.
Ўзбекистонда 2020 йилдан бери маҳаллий криптобиржалар фаолият олиб бормоқда.
1 январдан эса ўзбекистонликларга крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин