Фото: «South China Morning Post»
Хитойда дунёдаги биринчи осма темир йўл ишга туширилди. Бу ҳақда ХХР давлат марказий телевидениеси хабар берди.
Узунлиги 800 метрли экспериментал йўл Хитой жанубидаги Цзянси провинциясида жойлашган. Муҳандислар осма йўлни қуришда доимий магнитлардан фойдаланишди: уларнинг ёрдамида 88 йўловчиси бор поездни механизмлар ўн метр баландга кўтара олади.
Шу чоққача чиқарилган магнитли осма йўллардан фарқи: хитойликларнинг осма йўли поездга тегмайди. Цзянси фан ва технологиялар университети тадқиқотчиларининг айтишларича, вагонлар ҳаракатланиши учун керакли ишқаланиш кучи вазифасини жуда оз электр токи бажаради. Бундай йўлларни қуриш метро қуришдан 10 баравар арзонга тушади, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди