date
views 6 208

UzMobile катта биноларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган режасини амалга оширишни бошлади

UzMobile катта биноларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган режасини амалга оширишни бошлади

Замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда, UZMOBILE катта биноларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган режасини амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, оператор томонидан катта майдонга эга бўлган (сотув марказлари, кўргазма марказлари, бизнес марказлари, офис бинолари ва ҳ.к.) биноларда радиоузатишни қисмли тақсимловчи база станциялари ускуналарини (Lamp Site) ўрнатилмоқда.

Мазкур инноватсион ечим кичик ўрнатилган антеннали радиоблоклардан ташкил топган бўлиб, унинг кичик ҳажми шифт ва деворга ўрнатишга имкон яратади. Уларни лампа ёки датчикга ўрнатиш ҳам мумкин. “Lamp Site” – бу мавжуд база станциялари контроллерига уланган база станцияси бўлиб, қамров тармоқларини бино ичида макро даражали тармоқлар билан юқори синергиясини таъминлайди. Шу таъкидлаб ўтиш керакки, режалаштирилган натижаларга эришиш учун “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали томонидан тақдим этилаётган “Сўнгги мил” ишончли ечими орқали, ички қамров ечими UZMOBILE томонидан амалга оширилади.

“Самарқанд Дарвоза” Савдо Кўнгилочар Мажмуасида бундай ускуналар ўрнатилиб бўлинди, энди Сиз узлуксиз тармоқда бўлиш, қўнғироқлар амалга ошириш ва UZMOBILE тармоғи қамрўвида сифатли алоқада бўлиш имкониятига эгасиз. Агар олдинлари SKM ичида алоқа сифатини пасайиши ҳоллари, сигнал йўқолиши ёки интернет барқарорлиги бузилиши муаммолари бўлган бўлса, ҳозирда чексиз мулоқот учун мобил алоқа сифати сизни қувонтиради!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UzMobile катта биноларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган режасини амалга оширишни бошлади