Фото: Alstom
Германиянинг Қуйи Саксония федерал ерида дунёда биринчи бўлиб тўлиқ водородли поездлар ҳаракатланадиган темир йўл лойиҳаси амалга оширилди. CNN ёзишича, 24 август куни 5 та Coradia iLint поезди йўналишга чиқди, йил охиригача уларнинг сони 14 тага етказилиб, дизелда юрувчи поездларнинг ўрнини тўлиқ эгаллайди.
Водородли поездларнинг асосий афзаллиги — ҳавога зарарли чиқиндилар ажратмайди. Бундан ташқари, 1 килограмм водород ёнилғиси 4,5 килограмм дизел ёнилғисининг ўрнини босади.
Франциянинг Alstom компанияси ишлаб чиқарган Coradia iLint водородли поездлари шовқини пастлиги билан ҳам ажралиб туради. Энг юқори тезлиги — 140 км/соат.
Лойиҳа қиймати — 93 млн евро. Бунинг ичига водородли ёнилғи қуйиш станцияси ҳам кирган.
Бугунги кунда Германия темир йўлларида жами 4 000 та дизелли поезд ҳаракатланмоқда. Водородли Coradia iLint поездлари Австрия, Нидерландия, Швеция ва Польшада ҳам синовдан ўтказилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?